Давлати ҳам, пойтахти ҳам бир хил номга эга давлатлар

Мексика/Мехико

Мексика ва Ciudad de Mexico (Мексика шаҳри) испан тилидан деярли бир хил таржима қилинади. Бир фаразга кўра, Мексика сўзи ацтек тилидан олинган бўлиб, ойнинг маркази остидаги жой, (аниқроғи, бу икки сўз ой” ва “марказ”) деган маънони англатади.

Гватемала/Гватемала

Марказий Американинг Гватемаласи номи ҳам ацтек тилидан таржима қилинган бўлиб, у кўп дарахтлар деган маънони англатади. У ерда ҳақиқатан ҳам ягуарлар, пумалар, тапирлар (чўчқа, чумолихўр ва отга ўхшаш ҳайвонлар) ва икки метрли игуаналар тўдаси яшайдиган жуда кўп ўрмонлар бор.

Сальвадор/Сан-Сальвадор

Марказий Америкадаги Кариб денгизига чиқиш имкони бўлмаган ягона давлат. Сальвадор испан тилида нажоткор”, пойтахт эса “муқаддас қутқарувчи” деган маънони англатади.

Панама/Панама

Мамлакат номи маҳаллий қабила тилидаБалиқ кўп бўлган жой эканлигини билдиради...  Энди бу ном қуёш нурига боғлиқ эмаслиги, у ерда ҳар доим қуёш порлаб туриши ва бошингизга Панама кийиб олиш шарт эмаслигини билиб олдингиз.

Бразилия/Бразилиа

Бу номлар бир хил ёки йўқлигини тушуниш учун бразилияликлар гаплашадиган португал тилига мурожаат қилишгина кифоя. Шундай қилиб, португал тилида улар Brasil и Brasília деб аталади, яъни талаффузда бу номлар жуда ўхшаш. Ушбу сўзнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб фаразлар мавжуд, бироқ улар орасида энг тўғрисини аниқлашнинг иложи йўқ.

Люксембург/Люксембург

Европа томон ўтамиз. Бу ном қадимги немис тилидан “кичик шаҳар” деган маънони англатувчи сўздан келиб чиққан. Бу давлатда нечта шаҳар борлигини тасаввур қила оласизми? Нолта! Бу ерда фақат шаҳар мақомига эга 12 та коммуна мавжуд. Айтганча, коммуналар жамоа ёки муниципалитетга ўхшайди. Умуман олганда, бу каби жамоалар нафақат Люксембургда, балки Францияда (36 658 та!) ҳам бор.

 

Андорра/Андорра-ла-Велья

Таржимада бу ном «сердарахт жой» деган маънони англатади, Чунки илгарилари Пиреней тоғларида жуда кўп ўрмонлар гуллаб яшнаган. Ла-Велья” қўшимчаси эса “эски шаҳар – эски Андорра” деб таржима қилинади.

Қувайт/Аль-Қувайт

Давлат арабча «қалъа шаҳар» деб таржима қилинадиган Қувайт пойтахти шарафига номланган.

Сингапур/Сингапур

Арслонлар шаҳри Сингапур сўзи малай тилидан шундай таржима қилинади. Бу жуда сезиларли, чунки шаҳарнинг кўп жойида шерлар ҳайкаллари бор. Айтганча, нафақат шерлар, балки денгиз шерлари-Мерлайонлар деб аталадиганлари ҳам бор. Мамлакат рамзи худди ўша мерлайон - балиқ танали шер бўлиб, у Сингапурнинг денгиз билан боғлиқлигини англатади.

Тунис/Тунис

Узоқ вақтдан бери қадимги Карфагеннинг чеккаси бўлган Тунис шаҳри туфайли мамлакат ўзининг замонавий номини олган. Тахминларга кўра, шаҳар Финикия ой маъбудаси - Танит шарафига номланган.

Кўриб турганимиздек, дунёда давлат ва пойтахти номи бир хил бўлган бундай жойлар жуда кўп ва уларнинг номланиш сабаблари ҳам ўзгача. Айтганча, рўйхатда Гвинея-Бисау давлати ҳам бор. У ўзининг қўшниси оддий Гвинеядан бироз кечроқ мустақил бўлган. Гвинеябу давлатлар жойлашган минтақа номи, шунинг учун бу номга Бисау номини қўшиб қўйишга қарор қилинган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.