Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласида ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 30 март куни соат 07:55 ларда Самарқанд шаҳар Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласи 6-уйда ёнғин содир бўлди.

Хонадон эгаси Г.А. газ иситиш печини қаровсиз қолдиргани учун иситиш печи меъёридан ортиқ қизиб, ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Оқибатда уйнинг шифти, том қисми катта миқдорда зарарланган.

Алишер РАСУЛОВ,

Самарқанд шаҳар ЁХБ катта инспектори.