Депутат ўзига нисбатан информацион ҳужум уюштирилаётганини маълум қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзига нисбатан информацион ҳужум бошланганини маълум қилди.

«Менга қарши бир нечта номардлар бирлашиб, «информацион атака»га буюртма беришибди. Сабаби шундоқ ҳам маълум...

Қамровига қараганда кичкина кучлар эмас.

Шу боис мен ҳақимдаги ҳамма гапга ҳам ишонавериш керакмас, нимадир гап бўлса, ўзим маълум қиламан», дея ёзган депутат.

Эслатиб ўтамиз, Расул Кушербаев аввалроқ «Снос» эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошлангани ҳақида фикр билдирган эди.