Депутат халқ орасида: муаммолар ечим топмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида бўлиб фуқароларнинг турмуши, яшаш шароити, эҳтиёжи, уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева Паст Дарғом туманида бўлиб, аҳолини яшаш шароити, ўй-ташвишлари билан танишди.

“Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғинида кечган юзма-юз мулоқотда ҳудуддаги 61-кўп қаватли уйда яшовчиларнинг канализация тизимида муаммолар мавжудлиги юзасидан қилган мурожаати депутат эътиборини тортди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман сув таъминоти корхонаси мутасаддилари билан шу масалада суҳбат олиб бориб, шу ҳудудга яқин жойлашган янги қурилган кўп қаватли турар жой биноларининг канализация тармоғига улашга келишилди.

65-умумий ўрта таълим мактабида кечган учрашувда бинони иссиқлик билан таъминлашда кузатилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан суҳбатлашилди. 64-мактабгача таълим ташкилотида ҳам худди шундай муаммо айтилди. Депутат бу масалаларни батафсил ўрганиб, мутасадди идора вакиллари билан ҳал этиш чораларини кўришини айтди.

Шунингдек, М.Абдиева ўзи сайланган сайлов округида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этди.

Обиджон Хўжаев,

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ижрочи котиби.