Доғистондаги терактдан кўзланган мақсад маълум қилинди
- 25.06.2024 11:37
- 629
- Хориж
Доғистондаги террорчилар дастлаб Дербентдаги черков бош руҳонийси Николай Котелниковни ўлдиришни режалаштиргани маълум бўлди.
Бу ҳақда “Известия” газетаси Доғистонда ўлдирилган жангариларнинг ёзишмаларини ўрганиш натижаларига таяниб хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, Котелников дастлаб ҳужумнинг асосий нишонларидан бири бўлган. Терактда Дербентдаги синагога ва православ черковлари ҳамда Махачқалъадаги ҳужумлари режалаштирилган бўлган.
Жангариларнинг шахси аниқланган. Ҳужумни ташкил этишда иштирок этган ва террорчиларни қурол-яроғ билан таъминлаган шахслар озодликда бўлиши мумкин.
“Ўлдирилган террорчилар телефонларидаги ёзишмаларга асосланиб, ҳужум тахминан бир ой давомида режалаштирилган деб тахмин қилиш мумкин”, — дейди нашр суҳбатдоши.
23 июнь куни Доғистонда содир этилган терактлар чоғида камида 19 киши ҳалок бўлди: 15 полициячи ва тўрт нафар тинч аҳоли. Беш нафар террорчи ҳам ўлдирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа