Дунё мамлакатлари Конституциялари ҳақида қизиқарли фактлар
* Кўпчилик дунёдаги биринчи Конституция АҚШда тайёрланган, деб ҳисоблайди, аммо бу ундай эмас. Энг қадимги Конституция - 1791 йилда Польшада, французлардан олти ой олдин қабул қилинган.
* Европанинг энг зўр алломалари уч йил давомида Европа Иттифоқи Конституцияси устида ишлаган. Ҳужжат 2004 йил июнь ойида Европа Иттифоқининг махсус саммитида тасдиқланган. Бу конституция бир вақтнинг ўзида 20 тилда яратилган ва дунёдаги энг тўла ва кенг қамровли қомусга айланган. Бироқ, умумевропа ўзига хослик пайдо бўлишига ҳисса қўшиш унга "насиб этмади" - Европа мамлакатларида ўтказилган миллий референдумларда етарли овоз тўплай олмади.
* Дунёдаги энг йирик асосий қонунга айланган Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У Буюк Британиянинг конституциявий ва ҳуқуқий анъаналари билан бирга АҚШ, Ирландия, Канада, Австралия, СССР, Германиядаги Веймар Республикаси, Япония ва бошқа баъзи мамлакатлар конституцияларининг алоҳида қоидаларини ифодалайди. Шу пайтгача 500 га яқин ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
* Япония Конституциясида учта асосий тамойил мавжуд: халқ суверенитети, асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, пасифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш). Конституциянинг урушдан воз кечишини белгилайдиган ҳужжатга айланиши Иккинчи жаҳон урушидаги мамлакат мағлубиятидан кейин содир бўлди. "Япония халқи бундан буён миллий суверенитетни амалга ошириш усули сифатида урушдан воз кечади", дейилади ҳужжатда.
* Буюк Британия Конституциясининг ўзига хос хусусияти – бу мамлакатнинг асосий қонуни, деб аталиши мумкин бўлган ягона ҳужжатнинг йўқлиги.
* АҚШ Конституциясида “демократия” сўзи тилга олинмаган.
* Мальта Конституцияси тинчликка интилаётган давлатини нейтрал деб эълон қилади.
* Энг қисқа конституция - Иорданияда қабул қилинган (1952). У 2 мингдан сал кўпроқ сўз ва 9 бобдан иборат.
* Энг ноаристракрат конституция - Ватикан давлатининг ўз конституциясидир. У бошқа штатларнинг ўхшаш ҳужжатларидан жуда фарқ қилади. Масалан, асосан фуқаро ҳуқуқлари эмас, балки понтифик ва кардиналлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида гап боради. "Олий понтифик, Ватикан давлати суверенитети тўлиқ қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳукуматига эга.
* Саудия Арабистонининг дунёвий бўлмаган конституцияси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Биринчи моддада шундай дейилади: “Саудия Арабистони Подшоҳлиги суверен араб ислом давлатидир, унинг дини ислом, Конституцияси - Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидир...”. Саудия Арабистони мутлақ монархия бўлиб, бу мамлакат конституциясида давлат тузумига оид барча жиҳатлар асосий нарсага қисқартирилган – барча ҳукумат биринчи қиролнинг ўғиллари ва набираларига тегишли. Қасамёд Қуръон билан қабул қилинади.
* Энг экологик тоза конституция - Эквадорга тегишли. Мамлакат табиат ҳуқуқларини конституциявий даражада мустаҳкамлаган дунёдаги биринчи давлатга айланди. 2008 йилги жаҳон инқирози асосан нефть қазиб олишга таянган мамлакат иқтисодиётидаги шусиз ҳам қийин вазиятни мураккаблаштирди, бу эса сиёсий ўзгариш ва янги асосий қонун қабул қилинишига олиб келди. Эквадор Конституцияси табиат ва экотизимда яшаш, ривожланиш ва тиклаш ҳуқуқини кафолатлайди.
* Биринчи бўлиб “постсовет” ҳудудида мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган.
Гулнора Холдорова тайёрлади.