Дунёдаги энг ғаройиб ва қувноқ фестиваллар
Қайси фестиваллар дунёдаги энг чиройли ва қувноқ? Цивилизациянинг дастлабки йилларида одамлар она табиатни “рози қилиш” усули сифатида ҳар хил маросимларни ўйлаб топишган. Вақт ўтиши билан динлар ва эътиқодлар ўзгариб, кенгайиб борди. Бугунги кунда дунё глобал бир қишлоқ бўлиб, одамлар дини, табақаси ва миллатидан қатъий назар маросим ва тадбирларни биргаликда ўтказиб байрам қилиб келмоқда.
Бугун кўзларни қувонтирадиган, кишига ўзгача илҳом бағишлайдиган гўзал фестиваллар билан танишамиз.
“Алвон елканлар”Оқ тунлар фестивали, Россия
Санкт-Петербург шаҳридаги Шимолий қутб доираси ҳудудларидаярим кечдаги ойдинда “Оқ тунлар” халқаро санъатфестивали нишонланади.Фестивалнинг асосий диққатга сазоворнуқтасишуки, оташин шоу ўртасида сувда атрофида ажойиб чироқлар билан ёритилган қирмизи рангли “Алвон елканлар” кемаси пайдо бўлади.
Ўйин-кулги, куй-қўшиқлар билан бирга мактаб ва унинг қоидаларидан озод бўлганидан дарак берувчи битирувчилар Нева бўйлаб саёҳатга чиқади. Бу анъана Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланган ва ҳар йили ёзда ўтказилади.
Қишги ёруғлик фестивали, Япония
“Кишки иллюминация” фестивали бутун Япония бўйлаб ноябрдан март ойигача бошқа кўплаб турли-туман фестиваллар қатори қиш мавсумида иссиқхоналар, боғлар ва махсус ёруғлик туннелига эга Набано Но Сато боғи жойлашган Кувана шаҳрида ўтказилади.
Кундузи қуёш энергиясидан қувватланадиган миллионлаб нур сочувчи ЛЕД лампаларининг ҳаммаси бир вақтда ёниб, ажойиб саҳналарни яратиб турган пайтда, учқунлар қуруқлик ва сувлар устида порлаб, мавзуга асосланган кучли тасвирлар ва ландшафтларни яратади ва боғни қайсидир эртакдан чиққан ажойиб мамлакатга айлантиради.
Халқаро ҳаво шарлари фестивали, АҚШ
Ҳар йили ўтказиладиган ушбу ажойиб фестивалда юзлаб ҳар хил шакл, ўлчам ва турли рангларда безалган шарлар ҳавода учирилиб, тўққиз кун давомида осмонни қоплайди.
Пропан горелкалари билан ёритиладиган қўзғалмас шарлар жуда гўзал манзарани акс эттиради. Ҳаммаси 1972 йилда Альбукерк шаҳридаги770 KKOB радиостанциясининг очилишини нишонлаш билан бошланган эди. Бугун эса бу фестиваль дунёдаги энг катта ва энг чиройли шарлар байрамига айланган.
Ҳоли, Ҳинд ҳалқлари
Ҳиндистон бу ранглар маскани ва бу ерда энг гўзал байрамлардан бири – Ҳоли дунёга келган. Одамлар Гулал, Аабир деб номланадиган кукун шаклидаги бўёқларни бир-бирлари устига сочиб байрам қилишади. Бу баҳор фаслининг кайфиятига, севги ва ранглар мавсумига тўлиқ мос келади.Гулхан ёқиб ёвуз руҳ Холиканинг ўлимининишонлаш байрамнинг муҳим қисмидир. Умуман олганда одамлар улуғвор Ҳоли пайтида ранглар жилосида,бир-бирларига бўлган муҳаббат изҳори орқали ҳаётдан завқланишади.
Дунёда нишонланадиган бошқа яна кўплаб ажойиб фестиваллар мавжуд. Дабдабали ва гўзал байрамлар ана шундай тантаналар натижасида эришилган ички хотиржамлик ва бахтнинг кўзгуси. Байрамларнинг ҳақиқий руҳини ҳис қилиш учун барча диний ёки ирқий чегаралар ёки чекловларни четлаб ўтиб, очик кўнгил билан бирлашиш - уларни нишонлашнинг энг яхши усулидир.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.