Дунёдаги энг кўп пул ишлаб топадиган спортчилар

2025 йил рейтинги эълон қилинганидан буён ўтган 12 ой ичида дунёнинг энг кўп маош олувчи ўнта спортчиси 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад олган.

Криштиану Роналду бу пойгада етакчилигича қолмоқда. Португалиялик феномен 40 ёшдан ошган бўлса-да, у майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ғолибликни қўлдан бермаяпти.

Қолаверса, рейтингдаги энг яхши учта спортчини спорт меъёрлари бўйича фахрий деб ҳисоблаш мумкин: ҳозирда Криштиану Роналду 41, Лионель Месси 38  ва ЛеБрон Жеймс 41 ёшда эканлиги уларнинг йиллик даромади бошқа 10 та энг яхши спортчи ишлаб топганини жамлаб ҳисоблагандан кўра кўпроқ бўлишига тўсқинлик қилмайди.

Криштиану Роналдуйилига 300 миллион АҚШ доллари

спортда: 235 миллион доллар;
спортдан ташқарида: 65 миллион доллар

2021 йилнинг февраль ойида Роналду Facebook, Instagram ва Twitterда 500 миллион обуначига эришган дунёдаги биринчи одам бўлди. Бугунги кунда эса унинг 942 миллиондан ортиқ обуначиси бор.

«Nike» билан умрбод шартнома, бошқа реклама шартномалари ва футбол майдонидан ташқарида Роналду CR7 бренди остидаги кийим-кечак, аксессуарлар, меҳмонхоналар ва спорт заллари орқали пул ишлаб топади. 

Сауль Канело Альваресйилига 170 миллион АҚШ доллар 

спортда: 160 миллион;
спортдан ташқарида:  10 миллион доллар.

Forbes журналининг 2023 йилги ҳисоб-китобларига кўра қишлоқда қашшоқликда ўсган ва бир пайтлар 40 доллар учун курашган боксчи Альвареснинг камида 275 миллион АҚШ доллари бор.

Сўнгги йилларда Альварес Мексиканинг ғарбий қисмидаги Canelo Energy  деб номланган ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Upper дўконлар тармоғини ишга туширди.

Лионель Месси йилига 140 миллион АҚШ доллари

спортда: 70 миллион доллар;
спортдан ташқарида: 70 миллион доллар.

2023 йилда Месси саккизинчи марта дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритди. 2019 йилда у ўзининг кийим-кечак линиясини ишга туширди ва Барселонада ўзининг биринчи чакана савдо Messi Store  дўконини очди. Унинг Adidas билан умрбод шартномаси ҳам бор.

ЛеБрон Жеймс йилига 137,8 миллион АҚШ доллари 

спортда: 52,8 миллион доллар;
спортдан ташқарида: 85 миллион доллар.

ЛеБрон Жеймс нафақага чиқишдан олдин миллиардерга айланган тарихдаги биринчи НБА баскетболчисидир. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, у Nike каби брендлар билан келишув битимлари ва ўзининг бизнес ташаббуслари туфайли тахминан 1 миллиард АҚШ доллари ишлаб топган. Жеймснинг Оила фонди 2018 йилда ўзининг биринчи бошланғич мактабини очди ва болаларнинг келажакда коллежда кириб, таҳсил олиши учун 40 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди.

Карим Бензема —  йилига 104 миллион АҚШ доллари 

спортда:  100 миллион доллар;
спортдан т ашқарида: 4 миллион доллар.

Франциянинг тўрт карра йилнинг энг яхши футболчиси ва 2022 йилги дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи Adidas билан узоқ йиллик шартномага эга. Шунингдек, у Саудия Арабистонидаги Assaf ва “Reef Perfumes ҳашаматли парфюмерия бренд компаниялари билан ҳамкорлик қилади.

Льюис Ҳэмилтон — йилига 100 миллион АҚШ доллари

спортда: 70 миллион доллар;
спортдан ташқарида: 30 миллион доллар.

2020 йилда Ҳемилтон «Формула-1»  чемпионлигини қўлга киритди ва Михаил Шумахернинг етти марталик рекордини такрорлади. Спортдаги энг кўп талаб қилинадиган спортчилардан бири Ҳэмилтоннинг шуҳрати пойгадан ташқарида ҳам сезиларли даражада кенгайган. 2022 йилда у американинг профессионал футбол клуби “Денвер Бронкосга сармоя киритди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.