Дунёдаги ғайриоддий юк ташишлар
Логистика тарихида жуда кўп қизиқарли ва ғайриоддий буюртмалар бўлган. Масалан, Америкада бутун бир хусусий уйларни ташиб бериш хизмати қўлланилиб келинаётганлиги аҳолини ажаблантирмаса керак. Одатда у ердаги уйлар анъанавий тарзда енгил материаллардан қурилади, бироқ бу - юк ташишлар ва ноодатий жўнатмаларга оид мисоллардан биридир.
Бугун ташувчилар уларни етказиб бериш учун кўп куч сарфлашлари керак бўлган “бошқача юк”ларни кўриб чиқамиз.
Косатканинг саёҳати
Бу кўп йиллар асирликда яшаб, океанга қайтган афсонавий китнинг ҳаёт йўли ҳикояси.
Дельфинлар оиласига мансуб Кейко исмли сутэмизувчи тахминан 10 йил давомида Мексикадаги томоша паркида яшаган. “Виллини қутқаринг” фильмини суратга олиш жараёнида одамлардан қўрқмайдиган ҳайвон сўралади, танлов мексикалик косаткага тушади.
Самолётда уни АҚШга, суратга олиш ишлари тугагач эса ватанига олиб кетишди. Кейко одамларга шунчалик кўникиб қолган эдики, у озодликка чиқиб эркин сузишдан бош тортди, лекин барибир океанга қўйиб юборилди.
“Индевор” космик шаттли
2011 йилда ўз фаолиятини якунлаган космик кема Калифорниядаги илмий марказга етказиб беришга қарор қилинди. Шаттл Лос-Анжелес кўчалари бўйлаб соатига 3 километр тезликда 19 километр масофани босиб ўтди. Унинг катта ўлчами йўл бўйлаб экилган 400 та дарахт кесилишини талаб қилди.
Самолёт
2011 йилда Санкт-Петербург аҳолиси шаҳар кўчаларида ғайриоддий манзаранинг гувоҳи бўлишди: оғир юк машинаси самолётни олиб кетаётган эди.
Самолёт платформада бироз ғайриоддий тарзда - транспорт воситалари йўналиши бўйича эмас, балки кўндаланг жойлаштирилган эди. Унинг думи мўъжизавий тарзда электрузатиш тармоқларига тегмади.
Динозавр
Таиланддаги транспорт компанияларининг бирига катта ҳақиқий ўлчамдаги динозавр жуссасини ташиш буюрилди.
Шакл роботлаштирилган бўлиб, тиранозавр оғзи боғлаб қўйилган ҳолда ўкириш товушларини чиқарарди. Албатта бундай юк йўл ҳаракати қатнашчиларининг эътиборини тортмай қолиши мумкин эмас эди. Бундай ташиш тирбандликларни келтириб чиқаргани сабабли полиция транспорт компаниясига бир вақтнинг ўзида бир нечта жарима солди.
15 метрли нефть омбори
Финляндияда диаметри 15 метрдан ортиқ бўлган йирик нефть омборини бошқа жойга ўтказиш зарурати пайдо бўлди. Ичида портловчи модда бўлган контейнер ўта эҳтиёткорлик билан жўнатилиши лозим эди.
Умумий юк кўтариш қуввати тахминан 250 тонна бўлган сақлаш омбори иккита йирик оғир юк машиналарига юклатилди. Нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида автомобиллар синхрон тарзда ҳаракат қилди. Ташиш масофаси унчалик узоқ бўлмаса-да, мутахассислар бу ишни аъло даражада бажаришди.
130 миллион асалари
Бу иш муваффақиятсиз тугади. АҚШда Калифорниядан Дакотага кетаётган асаларилар орттирилган юк машинаси ағдарилиб кетди. Машина таъмирлангунга қадар ариларнинг кўпчилиги учиб кетишган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.