Дуонинг кучи
#Ўқинг_қизиқ!
Олимлар ибодат барча касалликларни даволайдиган кучга эга эканлигини исботладилар.
Ибодат киши ва унинг онгига қандай таъсир қилади? Биринчидан, у диндор кишининг маънавий ҳаётининг муҳим қисми бўлиб, албатта Худонинг борлигига ишонишни назарда тутади. У ҳам оғзаки, ҳам ақлий, илтижо қилиш ёки миннатдорчилик билдириш тарзида номоён бўлиши мумкин.
Одамлар оғир аҳволда қолганда ўтинч қила бошлайди. Биз қийинчиликда ибодат қиламиз, шунинг учун умид ила муаммоларимиз билан бошқа биров билан бўлишамиз. Ибодат стрессни енгади, танани даволайди, кишини ташвишлардан халос этади.
Дуо кучи тўғрисида олимларнинг фикри
Бир олим дуо кучини синаб кўришга қарор қилиб, 15 кун давом этган тажриба ўтказди. Кўнгиллилардан веноз ва капиляр қони олиниб, таҳлил қилинди. Сўнг синалаётган кишидан ёки унинг яқин одамидан ақлий ёки баланд овозда 10-15 дақиқа дуо қилиб туриш сўралди. Шундан сўнг яна бир карра қон таҳлиллари ўтказилди ва у олдингисидан фарқ қиларди.
Барча бошқа тажрибалар ҳам айнан шу нарсани, яъни дуодан сўнг танадаги инфекция даражаси айниқса касалликнинг ўткир босқичига келганда пасайганини кўрсатди. Яллиғланиш кўрсаткичларининг ўзгариши қайд этилди – улар ҳам пастроқ бўлди.
Ҳар бир тажрибада қон ҳужайраларининг индивидуал кўрсаткичлари қийматида статистик жиҳатдан муҳим ўзгаришлар аниқланди. Бу эса ибодат қон ҳужайралари сони ва морфофункционал хусусиятларининг ўзгаришига олиб келадиган ҳақиқий омил эканлигини кўрсатди.
Дуонинг сувга таъсири
Тажрибалар ўқилган дуо сув кристалларига чиройли аниқ тебранишлар яратганини кўрсатди. Қадимги Хитой солномаларида мамлакатни даҳшатли касаллик эпидемиядан қутқарган зоҳид ҳақидаги афсона бор. Роҳиб ибодат ўқиганда, касаллик орқага чекинган. Замонавий олимларнинг фикрича, унга эътиқод ва ижобий мойиллик ёрдам берган.
Тарихий йилномаларнинг яна бирида бўҳтон натижасида ҳибсга олинган роҳиб ҳолати тасвирланган. Бир ярим ой давомида унга ҳар куни фақат бир парча нон ва озгина ифлосланган сув берилган. Бироқ, роҳиб нафақат касал бўлиб қолди, балки соғлом бўлиб чиқди. У ҳар сафар айниган сувни ичишдан олдин дуо ўқиганини айтган.
Шундай қилиб, дуони “инсоннинг тўртинчи онги” деб айтиш мумкин. Бир томондан бу кучли психологик восита, бошқа томондан эса ибодат инсоннинг физиологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси ғайритабиий кучларнинг ҳаракати билан эмас, балки илмий қонунлар билан изоҳланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.