Егулик билан боғлиқ ўйинлар
Одамзод қизиқ. Оч бўлса чидай олмайди, тўқ бўлса, егуликни увол қилишдан қўрқмайди, хар хил ғалати ўйинлар ўйлаб топишади. Қуйида шу билан боғлиқ айрим воқеалар ҳақида ўқийсиз.
Воқеани АҚШнинг Мэрленд штатидаги Балтимор шаҳрида 15 йилдан буён ўтказиб келинаётган майда егуликлар фестивалидан бошлаймиз. Фестивал иштирокчилари тушлик ликопчасига элликка яқин сосиска ёки гамбургерни жойлаштиради. Улар митти тайёрланган бўлса-да, хақиқийларидан фарқ қилмаслиги керак. Бунга эришсангиз фестиваль ғолибисиз.
Британиянинг Коксхет шаҳрида 1967 йилдан буён кремли пирог билан жанг ўтказиб келинади. Икки жамоа юзма-юз туриб бир-бирларининг башарасига пирог, торт улоқтиради. Аммо битта шарти бор: пирог фақат чап қўл билан улоқтирилади. Рақиб башарасини егулик билан ким чаққонроқ безаса, марра ўшаники.
Англияда янада қадимийроқ - 700 йилдан буён егулик билан ўйин - тухум улоқтириш мусобақаси ўтказиб келинади. Аввало, тухумни синдирмасдан тутиб олиш керак. Сўнгра ўйин қизийди, ким рақиб башарасини тухум билан кўп бежаб қўйса, ўша ғолиб. Лекин шарти бор: олтита тухумни пешонангизга уриб синдиришингиз керак, улардан бири ҳам тухум. У биринчи бўлиб пешонага тегса тамом, ютқиздингиз.
АҚШда ҳам егулик улоқтириш бўйича байрам бор. У "Буюк мевали кекс" деб аталади ва 1996 йилдан Калорода штатида Маниту - Спрингс шаҳрида январь ойи охирида ўтказиб келинади. Сана бежиз танланмаган, негаки Америкада Роджество байрамида кекс тайёрлаш анъанага айланган. Турган гап, уларнинг ҳаммасини ҳам ея олишмайди. Ортганини эса одамлар бир-бирининг юзига улоқтиради. Ким чаққонроқ ҳаракат қилиб кекс билан кўпроқ рақибини башарасига туширса, ғолиб бўлади ва яхшига совға эгаси бўлади.
Т.Шомуродов тайёрлади.