Эҳтиёжманд оилаларга газ плита ва кир ювиш машиналари берилди

Нуробод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу мақсадда бугун туман ҳокимлиги таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод тумани кенгаши билан ҳамкорликда “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан 21 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга газ плита, газ баллонлари ҳамда кир ювиш машиналари топширди.

Хотин-қизлар маиший техника воситаларига эга бўлиш билан бирга уларга мос иш ҳам топилди ва меҳнат дафтарчаси юритиладиган бўлди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.