Экспертлар: Украинадаги уруш янги босқичга ўтмоқда
Россия ҳаво ҳужумлари ва жавоб артиллерия ўқлари – сўнгги ҳафталарда Донбасснинг бошқа кўплаб аҳоли пунктлари каби Донецкдан 89 километр шимоли-шарқда жойлашган Бахмут шундай ритмда яшамоқда. Шу билан бирга, ҳарбий таҳлилчилар Украинадаги уруш янги босқичга ўтаётганини таъкидламоқда: Россия Запорожье ва Россия назоратидаги Херсон вилояти ўртасида Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига ҳозирлик кўрмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шанба куни ўққа тутилган Запорожье атом электр станцияси атрофидаги ҳар қандай жанговар ҳаракатларни “ўз жонига қасд қилиш” деб атади ва Европадаги энг йирик фуқаролик ядровий иншоотига МАГАТЭ инспекторлари кириш имконига эга бўлиши учун уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Ўтган якшанба куни Киевга америкалик актриса Жессика Честейн ҳам ташриф буюрди, у Бен Стиллер, Шон Пенн ва Анжелина Жолидан кейин тўртинчи Голливуд машҳурига айланди. У Пойтахтдаги Охматдет болалар шифохонаси онкология бўлими беморлари билан учрашган. Ташриф дастуридан президент Владимир Зеленский билан учрашув ва Ипинга ташриф ҳам бор эди.
Бир кун аввал эса ғалла ортилган тўртта кема Украинанинг Қора денгиз портларидан чиқиб кетди. 22 июль куни Туркия ҳомийлигида битим тузилгандан бери Одесса ва Черноморскдан белгиланган портларга жами 8 та қуруқ юк кемаси жўнаб кетди. Кузатувчилар келишувни “беш ой давом этган ихтилофдаги камёб дипломатик ютуқ” деб атаб, урушаётган томонларнинг келиша олишига ишора қилмоқда.