Электр энергияси учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга ошириш мумкин
- 14.05.2020 17:16
- 510
- Самарқанд
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Карантин даврида халқимизга қулайлик ва енгилликлар яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор (жисмоний) шахслар тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланган.
Ушбу даврда имкон қадар фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликлар ортишига йўл қўйманг!
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ карантин даврида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари (U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишингизни тавсия этади ва карантин даври тугаганда қарздорлик кўпайиб кетишининг олдини олиш учун тўловларни имкон қадар вақтида амалга оширишларингизни сўраймиз.
Ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига эътиборсиз бўлманг!
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа