“Энагалик қиласиз” деб Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган ўзбекистонлик аёл қутқарилди
- 01.11.2021 15:03
- 157
- Хориж
Ўзбекистоннинг Истанбул шахридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, жорий йилнинг август ойида фуқаро Н.Ш.ни икки опа-сингил энагалик қилиш учун деб алдаб Истанбулга олиб борган ва фоҳишалик қилиш учун мажбур қилган.
Уларнинг тузоғидан қочишга ҳаракат қилган Н.Ш. маҳаллий полиция томонидан ушланган.
Полиция участкасидан фуқаро Н.Ш.ни Д. исмли бошқа бир фуқаро олиб чиқиб, унга 500 АҚШ доллар миқдорида қарз қўйган. Паспорт ва бошқа ашёларини олиб қўйиб яна фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни фуқаро Н.Ш. у ердан қочиб, Ўзбекистон консулхонасига келган.
Бош консулхона ва “Ўзбек аёлар ҳуқуқлари жамияти” (Ozbek Kadın Hakları dernegı) билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида, Н.Ш.га тегишли бўлган шахсий ашёлар ва ҳужжатлар қайтариб олинди ва ҳозирги вақтда юртдошимизни ватанга қайтариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилмоқда.