Энг ҳайратланарли тиббий рекордлар ўнталиги

Қуйида келтирилган барча фактларини фақат қўштирноқ ичида рекорд деб аташ мумкин.

Энг юқори тана ҳарорати
Дунёдаги энг юқори тана ҳарорати 1980 йилда Атлантада америкалик Уилли Жонснинг тана ҳарорати 46,5 даражага кўтарилганда қайд этилди. Бемор касалхонада 3 ҳафтадан ортиқ вақт даволаниб омон қолди. Қизиқ, термометрдаги максимал ҳарорат 42 даража бўлса... Уиллининг тана ҳарорати қандай ўлчанган экан? Айтганча, инсон танаси 43 даражадан ортиғини кўтара олмайди. Ушбу ҳолатда фақат ёзувларга ишонишгина қолади, холос.

Энг паст тана ҳарорати

5 предостерегающих знаков того, что тебе скоро конец | BroDude.ru

Энг паст тана ҳарорати эса 1994 йилда Канадада Карли исмли кичкина қизалоқ олти соат давомида ташқарида 22 даража совуқда қолиб кетгандан сўнг қайд этилган. Бундай тасодифий “айланиш”дан кейин унинг тана ҳарорати 14,2 даражани ташкил этди. Шошилинч тиббий муолажалар тана ҳароратининг 24 даражага кўтарилишига олиб келди. Ҳа, ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз.

Ютиш ишқибозлиги
Одамларда ҳар хил руҳий бузилишлар содир бўлиб турар экан. Мисол учун, 42 ёшли бир аёл обсетив ҳолатдан азият чекиб, қўлига келган ҳамма нарсани ютиб юборарди. Натижада унинг ошқозонидан 2533 та нарса, шу жумладан 947 та нина тўғнағичи олиб ташланди. Ҳайратланарлиси, бемор қорин бўшлиғидаги енгил ноқулайликдан ташқари, деярли ҳеч қандай оғриқни сезмаган.

Чайнаш ишқибозлиги

Девочка так любила жевать волосы, что попала в операционную

Яна бир “қизиқарли” руҳий касаллик мавжуд бўлиб, бемор ўз сочларини чайнашни яхши кўради. Чайналган сочларнинг бир қисми албатта ошқозонда қолади. Натижада бемор ошқозонидан 2,35 кг. оғирликдаги соч тўпи олинди.

Таблеткахўрлик
Касал бўлганингизда хоҳлайсизми, хоҳламайсизми, дори ичишингизга тўғри келади. Беҳуда таблетка ичадиган кишилар ҳам бор экан. Бир ёғи санчидими, дарҳол таблетка! Зимбабвелик бир фуқаро 21 йил давомида 565 939 дона таблетка қабул қилди. Қизиқ, уларнинг аниқ сонини ким санаб чиққан экан?!

Инсулин ишқибози
Буюк Британияда яшовчи Самюель Девидсон бутун умри давомида 78 900 та инсулин инъекциясини олган.

Операцияларга содиқлик
Америкалик Ч.Йенсен ундан ҳам омадлироқ бўлиб чиқди. У 40 йил давомида танасидаги ўсмаларни олиб ташлаш учун 970 та жарроҳлик аралашувларини бошидан ўтказди.

Энг узоқ давом этган операция

Фото хирургов, лежащих на полу, стало хитом в сети интернет! - ЯПлакалъ

1951 йилнинг 4 февралидан 8 февралига қадар 96 соат кетма-кет давом этган операцияда Чикагодаги шифокорлар 58 ёшли Гертруда Левандовскининг тухумдонидаги улкан кистани олиб ташлашди. Жаҳон тиббиёти тарихидаги энг узун операциядан олдин Гертруданинг вазни 277 кг., ундан кейин эса 138 кг. эди. Жарроҳлар беморнинг қон босими кескин тушиб кетмаслиги учун 140 килограмм атрофидаги кистани иложи борича эҳтиёткорлик билан олиб ташлашди.

Энг узоқ вақт юрак тўхтаб қолиши
Тиббиётда юракнинг беш дақиқалик тўхтаб қолишидан сўнг мияда қайтарилмас жараёнлар содир бўлади, деб ҳисобланади. Совуқ даврда клиник ўлим вақти бироз узайиши мумкин. Бироқ, ҳаёт ўжарлик билан бундай илмий фикр нотўғри эканлигини қайта-қайта исботлаб берган ҳолатлар ҳам бўлган. Норвегиялик балиқчи қайиқдан йиқилиб, совуқ сувда узоқ вақт ўтказгач, унинг тана ҳарорати тушиб кетиб, юраги 4 соат давомида уришдан тўхтади. Шифокорлар унинг юрагини ишга тушира олишга муваффақ бўлишди.

Энг кўп юрак хуружи

Сердечный приступ и сердечная недостаточность - какая разница? | Mia Bella  - красота и здоровье | Дзен

Пойгачи Девид Перлининг юраги нақ 6 марта тўхтаган. 1977 йилда пойгада қатнашаётиб, у машинани 173 км/соат тезликдан нолгача тушириб, тормозлашга мажбур бўлди. Бундай номутаносибликдан унинг 3 та суяги жойидан чиқиб, 29 та синиш олди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.