Эрдўған: Аввалига эркинлик тимсоли деб айтилган ижтимоий тармоқлар демократияга таҳдид солувчи асосий манбалардан бирига айланди
“Ижтимоий тармоқларга қизиқиш ортиши билан ёлғон ва дезинформациялар оқими кўпайиб бормоқда. Хавфсизликка глобал таҳдид миқёсига етган бу муаммо чегарадан ошиб кетди”, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги ахборот технологиялари конференцияси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, Туркия расмийлари тўғри ва холис маълумот олиш ҳуқуқини бузмаган ҳолда фуқароларни, айниқса, жамиятнинг заиф қатламларини ёлғон ва нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.
“Виртуал фашизм кўринишларининг кучайиши ва ёлғон маълумотлар оқими фонида Туркия каби демократик ривожланган давлатлар ҳушёр бўлишлари керак”, дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Туркия яқинда дунёдаги биринчи лазер қуролли дронни муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум бўлди, деб ёзади «Газета.ру»
Қайд этилишича, дрон 100, 300 ва 500 метр масофадан нишонга ўқ узган.
Eren дрони Туркия Хавфсизлик бош бошқармасининг криминалистика бошқармаси координациясида ТÜБİТАК ва ASİSGUARD мудофаа компаниялари томонидан ишлаб чиқилган.
“Қурилма лазер қуроллари ёрдамида портловчи қурилмаларни сапёрлар иштирокисиз йўқ қилишга мўлжалланган”, дея тушунтирди Туркия полицияси комиссари ёрдамчиси Айкут Эроглу.
Синовлар якунлангач, дрон турк армиясига топширилади.