Эрдўған Путинга Қорабоғдаги келишувда ҳамкорликни таклиф этди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, Россия раҳбарини Қорабоғ инқирозини ҳал қилиш учун ҳамкорликка чақирди. Бу ҳақда 28 октябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.
“Биз Путин билан Қорабоғ воқеаларини муҳокама қилдик. Кавказга келинг, бу масалани ҳал қилинг, агар хоҳласангиз биргаликда ҳал қиламиз дедик. Сиз ўз ҳамкорларингиз билан, биз ўз ҳамкорларимиз билан суҳбат қурайлик. Бизнинг ТИВ раҳбарлари ва бошқалар ҳам суҳбатлашсин. Келинг, бу жанжални тўхтатайлик. Биз самимиймиз. Ишонаманки, сиз ҳам самимийсиз”, деди Эрдўған ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси олдида қилган чиқиши чоғида.
“Айтишмоқдаки, биз Яқин Шарқдан Озарбайжонга хорижий жангариларни юбораётган эканмиз. Мен Путинга жаноби олийларига айни вақтда икки мингга яқин Курдистон ишчи партияси аъзоси Арманистон томонида жанг қилмоқда. Уларга 600 АҚШ доллари ҳақ тўланмоқда, дедим. У бундан хабари йўқлигини айтди. Мен ҳам унга худди шундай жавоб қайтардим”, деб қўшимча қилди Эрдўған.