Эрон етакчиси билан бир қатор йўналишлардаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Диққат марказида - ўзаро савдо ҳажмини ошириш, кооперацияни кучайтириш, саноат, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Эрон етакчилари долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонда юзага келаётган вазият, ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.