Эрон пойтахти Теҳрондаги тиббий марказларнинг бирида портлаш юз берди
- 01.07.2020 16:00
- 90
- Хориж

30 июнь куни кечқурун Эрон пойтахти Теҳрондаги тиббий марказларнинг бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги маълум қилди.
Эрон тез тиббий ёрдам хизмати расмий вакили Можтеба Халеди берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган.
“Юз берган воқеа оқибатида жароҳатланганларнинг 9 нафари касалхонага ётқизилди ва 15 нафарига воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилди. Афсуски, 19 киши ҳалок бўлди”, дейилади мамлакат тез тиббий ёрдам хизмати сайтида.
Тақдим этилган маълумотга кўра, газ чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин юзага келган.
Вилоят губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Хамидреза Гударзи ISNA агентлигига воқеа сабабли бир неча киши, жумладан, тиббий марказ раҳбари ҳибсга олинганлигини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- Бугун, 11:18
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- Бугун, 10:53
- Хориж
ТИРИЛГАН МУРДА: Ўтмиш соғинчи
- Бугун, 10:40
- Сиёсат
Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди
- Бугун, 10:15
- Самарқанд