Эрон ядро қуроли: "Сабр тугамоқда"
Венада Эрон, Франция, Германия, Россия, Буюк Британия ва Хитой вакиллари иштирокида қўшма Эрон ядро дастури (ҚЭЯД) бўйича музокаралар давом этмоқда. АҚШ йиғилишда иштирок этмасада, Эрон бўйича махсус вакили музокарачилар билан алоҳида маслаҳатлашувлар ўтказди.
Эрон ядровий дастурини чеклаш мақсадида қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси 2015 йилда олти давлат (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия) имзолаган эди. 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп келишувдан чиқиши ва Эронга қарши санкциялар тикланганини эълон қилди. Шундан сўнг Теҳрон қўшма ядро дастури бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришни бошлади.
Инқироз
Эрон Америка санкциялари киритилгандан кейин янада ўткир иқтисодий инқироздан чиқа олиши айнан ана шу ядровий келишув бўйича музокараларга боғлиқ. Мамлакат янги президенти - ўта консерватив Иброҳим Раисининг сайланиши туфайли юзага келган танаффусдан сўнг музокараларнинг янги раунди бошланяпти.
Теҳроннинг янги музокаралар гуруҳи АҚШ ва Европа дипломатлари томонидан реал эмас деб ҳисобланган талабларини илгари сурди. Улар АҚШ ва Европа Иттифоқининг 2017 йилда жорий этилган барча санкцияларни, жумладан, ядровий дастури билан боғлиқ бўлмаган санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Бунга параллел равишда Теҳроннинг БМТ ядровий дастури кузатувлари туфайли зиддият авж олмоқда.
Эрон уранни бойитиш дастурини илгари суряпти. МАГАТЭ эса инспекторларига кузатув камераларини жойида қайта ўрнатишга рухсат берилмагани, бу - державалар билан келишув бўйича муваффақиятли музокаралар олиб бориш шарти эканини билдирди. Сценарийлардан бирига кўра, Вашингтон Теҳрон билан доимий келишувга эришилгунга қадар муддатсиз, вақтинчалик келишув тузишни таклиф қилиши мумкин.
Сабр тугаяпти
Гарчи АҚШ расмийлари Вена музокараларида қатнашмаган бўсада, бир неча ой давомида Эрондан музокаралар столига қайтишни деярли илтимос қилишди. Эрон ўз навбатида АҚШ билан тўғридан-тўғри гаплашишни рад этмоқда. Шунинг учун АҚШ музокарачилари Европа воситачилари орқали ишлашга мажбур.
Гарчи Қўшма Штатлар ушбу атайлаб беписандликдан қайғурмаса-да, мамлакат расмийлари сабр узоққа етмаслигига ишора қилмоқда. Шу билан бирга, Байден маъмуриятининг битим тузиш, ҳар қандай битим тузиш истагини эътиборсиз қолдирмаган маъқул экани айтилмоқда. АҚШ ва Европа музокаралардан сўнг Теҳроннинг ён босишига ва АҚШ санкцияларини босқичма-босқич юмшатишга умид қилмоқда.
Эрон дипломатлари эса бунга жавобан 2015 йилда АҚШ президент Барак Обама имзолаган келишувга қайтишгина уларни «рози» қилишини айтмоқда. Дональд Трамп 2018 йилда келишувдан чиқишидан олдин Эронга бу келишув етарлича эркинлик берган эди.
Эрон, шунингдек, Жо Байденнинг президентлик муддати тугагач ҳам тузилган ҳар қандай келишув амалда қолишини талаб қилмоқда.