Эътироздан сўнг қилинган ёхуд охирига етказилмаган бекатлар
- 15.11.2024 15:08
- 143
- Жамият
Шу йил 6 ноябрь куни телеграм каналимизда “Кичик бекатлари ҳам йўқ катта шаҳарча” сарлавҳа остида танқидий мақола берилган эди.
Қорасув масканидаги бу масалани мутасаддилар жойида ўрганиб, ижобий ечим топибди. Танқид қилинган манзилдаги йўлнинг икки томонига бекат қурилди.
Бунинг учун раҳмат. Аммо жойлаштирилган бекатлар иши охирига етказилмаган. Масалан, бекат автомобиллар тўхташ жойига қурилгани учун ҳайдовчилар транспорт воситаларини бекат қаршисига қўйиб кетишган. Мутасаддилар бу масалани ҳам тез кунда якунига етказади, деб умид қиламиз. Зеро, ёмғирли ва қорли кунлар ҳали олдинда.