Европа иттифоқи давлатларида 59 миллионга яқин иш ўринлари хавф остида қолмоқда
- 20.04.2020 17:17
- 70
- Хориж
Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз таъсирида 59 миллионга яқин иш ўринлари хавф остида қолмоқда, дея 20 апрель куни ЕИ тақдим этган халқаро баёнотга таяниб хабар қилди “Financial Times” нашри.
Баёнотда маълум қилинишича, мазкур инқироз ЕИ хусусий секторда банд аҳолининг тўртдан бир қисмига таъсир қилиш эҳтимоли катта. Энг катта йўқотишлар умумий овқатланиш (ресторан) ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида кузатилади. Ушбу соҳалардаги 74 фоиз иш ўринлари хавф остида қолмоқда.
Тахмин қилинаётган энг салбий сценарий бўйича 2021 йилга келиб, ишсизлар сони кўрсаткичи 11,2 фоизга етади. Бу ҳолат айни вақтдаги кўрсаткичдан икки баробар кўп.
Камида 2024 йилга келиб, инқироздан олдинги ҳолат тикланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа