“Эзгулик албатта қайтади” хайрия акцияси бўлиб ўтди

Самарқандда жорий йилнинг 27-30 август кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган қон топшириш хайрия акцияси бўлиб ўтди. 

“Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ўтган тадбирда юздан зиёд вилоятдаги турли идора, корхона ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари томонидан беғараз донорлик ҳаракати давом эттирилди. 

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида акцияда ўз ихтиёри билан қатнашишни истаган ёшлар кўпчиликни ташкил этмоқда, - дейди вилоят қон қуйиш маркази бош врачи Рофе Алиев. - Айниқса, вилоятимиз ҳудудида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорлари, ҳарбий қисмларнинг аскар ва зобитлари донорлик хайрия акциясида юқори савияда иштирок этди.

Д.Тўхтаев.