“Fast food” учун ярим тайёр маҳсулот Жомбойда тайёрланяпти

Яқинда Жомбой туманида яна бир корхона, “ГОЛД ЛАВАШ” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилди. Бу ерда тез тайёр бўладиган таомлар учун ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти.
Корхонага Туркия, Хитой ва Россиядан замонавий ускуналар келтирилган. Ҳозирча бу ерда 30 нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Улар учун зарур шароитлар яратилган.

- Бу ерда қадоқловчи бўлиб ишлаяпман, - дейди Умида Муҳаммадиева. – Яхши маош тўланади, келиб-кетишимизга транспорт ташкил этилган. Икки маҳал иссиқ овқат берилади. Ишимиз оғир эмас.
Айни пайтда бу ерда қўшимча ускуналар ўрнатиш ишлари амалга ошириляпти. Корхона тўлиқ ишга тушгач, 200 киши иш билан таъминланади. Улар ёрдамида суткасига 30 тонна маҳсулот тайёрланади.