Фермер хўжалиги молхонасида 15 бош қора мол тириклайин ёниб кетди
- 08.08.2019 17:49
- 477
- Ўзбекистон
Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғи Жайхун МФЙда жойлашган “Юлдош ота Хурсандбек” фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан молхонанинг 80 кв.метр майдони ва 5 бош қора мол қутқариб қолинган.
“Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 кв.м майдонда томи ва у ерда сақланган хашак ёниб зарарланган, шунингдек 15 бош қора мол ва 2 та қўй нобуд бўлган”, - дейилади ДЁХХ хабарида.
Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Ўша масхарабоз менман!"
- Бугун, 15:52
- Мутолаа
Сунъий интеллект – тафаккур тақлиди
- Бугун, 12:00
- Жамият