Фестивалда имконияти чекланган ёшлар ҳам иштирок этмоқда

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар фестивали-2021”  доирасидаги тадбирларда жисмоний имконияти чекланган йигит-қизлар ҳам эътибордан четда қолмади. Самарқанд туманидаги Конигил туризм қишлоғида ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ташкил этилган мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 40 нафарга яқин 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этмоқда.

- 15 йилдан буён спортнинг шахмат тури билан шуғулланиб келаман, - дейди Оқдарё туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Акбар Ибрагимов. - Кўпгина мусобақада иштирок этиб, ғолиб бўлганман. Шахмат ақлни чархлайди. Жисмоний имкониятим чекланган бўлса-да, хотирам яхши, катта шеърларни 2-3 ўқишда ёдлаб оламан.

Тадбирда шунингдек, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев иштирок этди.

Дилдора МУҲАММАДИЕВА,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).