Франция президенти Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда
- 05.05.2023 15:36
- 169
- Хориж
Эммануэль Макрон жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб ёзади Newshub.uz.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Франция раҳбарининг бўлажак ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлиши учун икки давлат ҳукумати саъй ҳаракатлари зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрган эди. Ўшанда мамлакатлар 6 миллиард евролик лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган.