Франция-Россия савдо-саноат палатаси делегация вакиллари - Самарқандда
- 21.02.2019 15:29
- 91
- Иқтисодиёт

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Франция-Россия савдо-саноат палатаси делегация вакиллари Самарқандга келди.
Ташриф доирасида Франция-Россия савдо-саноат палатаси аъзоси, "Art engineering" компанияси вакили Надежда Викнянская Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Хўжаев билан меҳмонхона қуриш, Самарқанд халқаро аэропортини реконструкция қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича икки томон имкониятлари ҳақида фикрлашди. Бу борада инвестицион лойиҳалар амалга ошириш режалари билан ўртоқлашди.
Ташриф давомида меҳмонлар вилоятдаги янги саноат корхоналари ҳамда Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжолари ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Теглар:
савдо-саноат палатаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бўлар экан-ку!
- 1 соат аввал
- Мутолаа
100 йиллик “Гулистон”
- Кеча, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- 13/09, 11:45
- Хориж