Франциялик кекса пенсионер Атлантика океанини бочкада сузиб ўтди
- 28.04.2019 17:07
- 98
- Хориж
Франциялик кекса пенсионер Жан-Жак Савен Атлантика океанини ёлғиз бочкада сузиб ўтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот қолдирган, деб хабар бермоқда lenta.ru.
Савен 72 ёшда. "Атлантика океанидаги 122 кунлик сузишдан сўнг ниҳоят Кариб денгизи ҳавзасига кирдим. Саёҳатим муваффақиятли тугади. Ҳаммага раҳмат" деб ёзган у ўз хабарида.
Савен айни дамда ҳам ўзининг бочка-қайиғида қолмоқда ва у АҚШнинг Флорида штати соҳилларига қараб сузмоқда.
Савен бочкадаги ўз саёҳатини ўтган йилнинг охирида Канар оролларидаги бир оролдан бошлаган эди. Унинг бочка-қайиғининг оғирлиги 450 кг бўлиб, у оддий ёғоч фанердан ясалган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа