Фуқарога уюшмадан товон пуллари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2020 йил 24 январдаги қарорига кўра, қарздор “Қорадарё воҳаси” сув истеъмолчилари уюшмаси (СИУ)дан И.Абдиалимов фойдасига 2018 йил 1 сентябрдан 2019 йил 1 декабргача бўлган давр учун товон пулидан 4 миллион 924 минг сўм ундириш белгиланган ва суд қарори асосида 2020 йил 18 февралда Бюронинг туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2020 йил 11 мартдаги қарорига кўра, қарздор “Қорадарё воҳаси” СИУдан И.Абдиалимов фойдасига тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (2020 йил 1 январь ҳолатига) бўйича 4 миллион 221 минг сўм ундириш белгиланган ва суд қарори асосида 2020 йил 16 мартда Бюронинг Иштихон тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Қорадарё воҳаси” СИУнинг “Савдогарбанк” АТБ Иштихон филиалидаги барча ҳисоб рақамлари ва мол-мулкларига банд солинган ва инкассо топшириқномаси юборилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида амалга оширилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор “Қорадарё воҳаси” СИУ бошлиғи С.Мардиевдан 2020 йил 15 апрелда 4 миллион 924 минг сўм товон пули ундирилиб, ундирувчи И.Абдиалиевга тилхат асосида топширилган.
Ҳозирда қарздор “Қорадарё воҳаси” СИУдан ундирувчи И.Абдиалиев фойдасига 4 миллион 221 минг сўм миқдоридаги қарздорликни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.