ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 8-10 июнь кунлари Тошкент, Жиззах, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.