ФВВ: Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Уларнинг шахси аниқланмоқда
- 21.01.2020 10:46
- 167
- Хориж

Хабарингиз бор, аввалроқ, 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05 да Россия Федерацияси Томск области, Асино раёни, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли, ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ФВВ маълумот берди.
Аниқланишича, ёғин натижасида уйнинг 208 квадрат метр майдонида, том ва шифт қисми ёниб қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган. Улар ООО “Гринвуд” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.
Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги шифохона моргида сақланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сиз коррупцияга қарши қандай курашяпсиз?
- 25 дақиқа аввал
- Жамият
Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси
- Кеча, 21:23
- Саломатлик