Ғаройиб давлат чегаралари
Мамлакатлар ўртасидаги давлат чегараси каравотнинг ўртасидан ўтиши мумкинлигини эшитганмидингиз? Ҳа, шундай! Бугунги мақоламизда давлатлар чегарасининг ҳайратланарли мисолларини тўпладик.
Баарле шаҳридаги Бельгия ва Голландия ўртасидаги чегара
Афтидан, бу ерда, фуқаролик эшик қайси томонгаочилишига боғлиқ...
Икки давлат ўртасидаги чегара шаҳарча ҳудудидан ўтиб, уни иккита тенг бўлмаган қисмларга ажратади. Агар чегара нуқтаси уйда тўқнашган бўлса, у ҳолда унинг кимга тегишлилиги уйнинг олд эшиги билан белгиланади. Шундай қилиб, агар олд эшик Бельгия ҳудудида бўлса, унда бельгияликлар яшаётган бўлади. Агар аксинча бўлса, унда Голландия фуқаролари яшайди.
Ля-Кру қишлоғидаги Франция ва Швейцария ўртасидаги чегара
Бу ерда ҳам икки давлат ўртасидаги чегара “уйлар орасидан” ўтади. Бу масалада кўпроқ “Arbez”меҳмонхонаси омадли бўлиб чиқди. Чегара хоналардан бирининг қоқ ўртасидан ўтади. Шундай қилиб, сиз Францияда уйқуга кетган пайтингиз, турмуш ўртоғингиз Швейцариядаухлайди. Ёки аксинча.
Тихуандаги АҚШ ва Мексика чегараси
Ноқонуний муҳожирларни тутиб олиш осон бўлиши учун америкаликлар чегарани бўш тутади.
Миср ва Исроил ўртасидаги чегара
Сунъий йўлдош тасвирида чегара қаердан ўтиши аниқ кўрсатилган. Исроил томонда уйлар, йўллар қурилган, боғлар ва майсазорлар бор, Мисрда эса фақат қум кўринади.
Хитой ва Непал ўртасидаги чегара
Хитой ва Непал ўртасидаги чегара Эверест тоғи орқали ўтади. Аниқ ҳисоб-китоблар тоғнинг 70фоизи Тибетда, қолган қисми Непалда туришини кўрсатган.
Бразилия, Парагвай ва Аргентина ўртасидаги чегара
Мамлакатларни Игуазу ва Парана дарёлари ажратиб туради. Қизиғи шундаки, Аргентина ва Парагвай ўртасида чегара орқали ўтиш пункти йўқ. Дастлаб сиз Бразилияга сузишингиз керак, у ерда паспортингизга белги қўйилади, шундан кейингина Парагвай томон йўл оласиз. Шундай қилиб, бир соат ичида учта мамлакатга ташриф буюришингиз мумкин.
Гаити ва Доминикан республикаси ўртасидаги чегара
Бу сунъий йўлдош тасвирида ҳам икки давлат ўртасидаги чегара аниқ кўринади. Чапдаги бўшлиқ қуйидагича изоҳланади - Гаитида ёғоч кесиш мумкин, Доминикан Республикасида эса таъқиқланган.
Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара
Чап томонда халқ демократик, ўнг томонда капиталистик республика бўлса-да, “Халқ демократияси” қоронғулиги билан ажралиб турипти.
Россия ва АҚШ ўртасидаги чегара
Россиянинг Ратманов, Американинг Крузенштернороллари орасидаги масофа бор-йўғи тўрткилометрни ташкил этади. Қизиғи, Ратмановда соат 9:00 бўлганда, АҚШдагилар ҳали олдинги кунги 13:00 да “яшаётган” бўлади. Шу сабабли буороллар “Эрта” ва “Кеча” деб ҳам аталади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.