Германия Бундестагида Навальний иши ортида Кремлнинг қўли борлигига шубҳа билдирилди
Германия Бундестаги (Германиянинг бир палатали парламенти) раҳбари ўринбосари Вольфганг Кубики Алексей Навальний билан содир бўлган ҳодисада Кремлнинг қўли борлигига шубҳа билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Мен Владимир Путин ёки ҳукумат ушбу ҳужум ортида турганига ишонишни хоҳламайман. Бироқ Россияда қисман мустақил ҳаёт кечирадиган кучлар мавжуд”, деди Германия парламенти вакили. У Россия ҳукумати Навальний билан содир бўлган воқеа юзасидан олиб бориладиган текширувларга қизиқиш билдириши ва айбдорларни жазолаши кераклигини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Кубики агар Навальний ишида Россия давлат тизимларининг қўли борлиги исботланадиган бўлса, жорий этилиши мумкин бўлган санкциялар ҳақида огоҳлантирди. Бундестаг вакили эҳтимолий муносабатлар ёмонлашувини “музлик даври” бўлади, деб атади.
2 сентябрь куни Германия Федератив Республикасида ҳарбий токсикологлар Навальний организмида “Новичок” (“Янги”) гуруҳига кирувчи заҳарли модда изларини топганлари ҳақида маълум қилинди. Бунга жавобан Россия ТИВда Германия Бош прокуратурасига юборилган сўровномага расмий жавоб кутилаётгани таъкидланди.