Россия ва НАТО тўқнашадими? Немис ОАВлари бундай ҳолатда Альянс қандай ҳаракат қилиши ҳақидаги режани эълон қилди
- 14.07.2023 11:36
- 202
- Хориж
4,4 минг варақдан иборат ҳужжатдан қисқача:
▪️ 300 минг нафар ҳарбий хизматчиларни юқори тайёргарлик даражасида жойлаштириш;
▪️ НАТО кучларининг Европадаги бош қўмондони Альянс билан маслаҳатлашмасдан баъзи қарорларни қабул қилиши мумкин;
▪️ Германия Альянс кучлари учун энг муҳим логистика марказига айланиши керак, Германиянинг Висбаден шаҳрида НАТО қуруқликдаги кучларининг иккинчи штаб-квартирасини очиши мумкин;
▪️ Шарқий қанотдаги иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашни бир қатор давлатлар ўз зиммаларига олади: Германия – Литвани, Буюк Британия – Эстонияни, Канада – Латвияни;
▪️ НАТО қувурлар ва бошқа муҳим инфратузилмаларни ҳимоя қилишни кучайтириш ниятида;
▪️ Альянс бўлинмаларни оғир қуроллар билан мустаҳкамлаш, узоқ масофали ракеталар ва артиллерия тизимлари захираларини кўпайтириш ниятида.