Германияда қамоқдан қочиш ноқонуний ҳисобланмайди

#Биласизми?

🔹 Дунё аҳолисининг чорак қисми Хитойда истиқомат қилади.

🔹 Японлар 1918 йилдан бери тиббий ниқоб тақиб юришади. Ниқоблар бегона одам билан мулоқот қилишда ноқулайлик ҳиссини камайтириш учун ижтимоий тўсиқ, шамоллаш олдини олувчи восита ва шунчаки услуб (стиль) таркиби сифатида ишлатилади. Масалан, тумов билан ниқобсиз юриш одоб-ахлоқ қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

🔹 Германияда қамоқдан қочиш ноқонуний ҳисобланмайди. Германияда агар бирор киши қамоқхонадан муваффақиятли қочиб кетсаю, кейинчалик ушланса, у жиноий жавобгарликка тортилмасдан ва ҳеч қандай жарима тўламасдан ўзининг қолган муддатини “ўтириб” кетади.

🔹 Исландияда ер остида нон пишириш анъанаси бор. Гейзерлар (иссиқ булоқлар) ва вулқонлар мамлакатидаги маҳаллий аҳоли бу вулқонлардан кундалик турмушларида фойдаланишни ўзлаштирган. “Вулқонли нон”нинг қадимий тайёрлаш усули бугунги кунда ҳам қўлланилмоқда. Бир қозон хамир гейзер ёнида 24 соат давомида кўмилиб, устига тош қўйилади. Тупроқ ҳарорати 100°C даражага етиб, хамирнинг пишишига имкон яратади.

 🔹 Италиядаги Рим империяси даврида қурилган баъзи йўллар ҳеч қандай таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни талаб қилмасдан ҳали ҳам одамларга мунтазам хизмат кўрсатиб туради.

🔹 Леонардо да Винчининг “Мона Лиза”си бир неча йил француз императори Наполеон Бонапартнинг ётоқхонасида осилган эди. Кейинчалик у суратни Луврга қайтариб берган. Ҳозирда Мона Лиза 3 миллиард долларга суғурталанган, бу унинг дунёдаги энг қиммат сурат эканлигининг далолатидир.

🔹 Швейцарияда байрам ёки туғилган кунларга совға тариқасида инвестиция фондлари акциялари ёки жамғарма ҳисобини очиб бериш ўринли деб ҳисобланади ва одат тусига кирган. Бундай совғалар ҳам катталарга, ҳам болаларга қилинади.

🔹 Варшава аҳолиси вақти-вақти билан энг кам учрайдиган ҳодиса - бўртиқ булут ёки мамматусларни кузатиши мумкин. Улар жуда камдан-кам ҳолларда шаклланиб, қоида тариқасида ёзда момақалдироқ пайтида пайдо бўлади. Уларни фотосурат ёки видеотасвирга олиш катта муваффақиятдир.

 🔹 Ҳар 23 минг йилда Сахара чўли зич ўрмонга айланади ва орқага қайтади. Олимларнинг айтишича, бундан атиги 6000 йил олдин Сахарада яйловлар, ўт  ва дарахтлар бўлган, иқлим ўзгариши бу ҳудудни қурғоқ чўлга айлантирди. Тадқиқот натижалари бундай силжишда - ҳар 23 минг йилда содир бўлишини кўрсатди.

Баҳора тўплади.