“Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Самарқанд гарнизони ҳарбий қисм ва маънавият-маърифат марказида 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида семинар ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари подполковник Сардор Мадаминов ва бошқалар гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти учун умр заволи эканлигини, айниқса, ёшлар орасида ҳар хил психотроп дори воситаларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам афсуски ортиб бораётганлиги юзасидан ҳарбийларга батафсил тушунтирди.
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт марказинининг наркология хизмати бўйича вилоят филиали шифокорлари томонидан гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилган бўлса, Самарқанд ҳарбий прокуратураси терговчиси Миржалол Мадраҳимов томонидан ушбу жиноятчиликка қарши Жиноят кодексида белгиланган жазо чоралари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда гиёҳвандликнинг оқибатлари тўғрисидаги видео роликлар намойиш этилди.