Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
- 10.02.2023 21:57
- 97
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан Самарқандда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Х.Ж.нинг яшаш хонадонида жами 235,62 грамм миқдорда “опий”, 1,35 грамм миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 1 дона оқ жигар рангли капсуладаги “Регопен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилиб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ҳаракатларида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотишни "одат" қилиш аломатлари мавжудлиги сабабли Х.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилмоқда.
Теглар:
гиёҳвандлик савдоси