Гули хоним Шейх хотин-қизлар учун мастер-класс ўтказмоқда
Самарқанд шаҳрида туғилиб-ўсган, бугунги кунда Буюк Британияда яшаётган ва у ерда ўзбек ҳунармандчилигини дунё мамлакатларига тарғиб этиш билан шуғулланувчи “Silk Route Global” компанияси асосчиси Гули хоним Шейх томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизлар учун мастер-класс ўтказилмоқда.

Ушбу маҳорат дарслари ЗООМ дастури орқали ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 18.00 да бўлиб ўтади. Бунда хотин-қизларимиз учун етакчилик, бизнес бошқарув, адолатли раҳбар, гендер тенглиги, ҳаётий сабоқлар ва таълим йўналишларида машғулотлар олиб борилади.
Мен бу маҳорат дарсларида қатнашиб, тадбиркорлигим учун ўзимга керакли ва дунё тажрибаси ифода этилган билим ва кўникмаларга эга бўлдим.
Баҳора Рустамова, тадбиркор.