Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ғуруримсан, Қомусим!

Самарқанд шаҳар 42-умумий ўрта таълим мактабида Конституциямизнинг 27 йиллиги муносабати билан “Ғуруримсан, Қомусим!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар ўз чиқишлари билан Конституцияда белгилаб берилган ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлардан қанчалик хабардорлигини намоён этди. Уларнинг билимдонлик даражаси топишмоқ тарзида берилган саволлар билан аниқланди. Масалан, ўқувчиларга Конституциянинг бирор моддаси шеърий тарзда баён қилинди. Ўқувчилар ушбу ҳуқуқ қайси моддада акс этганини топди.

Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, Ватан ҳақида янграган куй-қўшиқлар ҳам томошабинларга манзур бўлди. Ўқувчилар Ватанни севиши ва ардоқлашини шеърий ифодалар билан баён этди.
Маёқ бўлдинг илмга,
Мақом бердинг тилимга,
Шаъним, ору номусим,
Ғуруримсан, Қомусим!

Наима ҲАЙИТОВА,
мактаб ўқитувчиси.