Ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво +17 даражагача илийди
- 06.12.2021 13:46
- 64
- Ўзбекистон
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +9…+14 даража бўлади.
Сешанба ва чоршанба, 7-8 декабрь кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади. Бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0…+5 даража, кундуз кунлари +9…+14 даража атрофида сақланиб туради.
Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача атрофида бўлади, кундуз кунлари +15…+17 даражагача кўтарилади.
8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб, туман тушиши мумкин.
Теглар:
ob-havo