Ҳар бир ҳаракат, мақсад ва режа биринчи навбатда иқтисодий имкониятларга боғлиқ

2020 йил якуни билан Самарқанд вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 42,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2017 йил билан қиёслаганда 10,4 фоиз ўсишга эришилди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10,8 миллион сўмга тенг бўлди. Бу 2017 йилга нисбатан 3,9 миллион сўмга кўп, демакдир.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бундан тўрт йил аввалгига нисбатан 27 фоизга, асосий капиталга инвестициялар 20 фоизга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қарийб 3 баробарга, қурилиш-пудрат ишлари 58 фоизга, чакана савдо айланмаси қарийб 23 фоизга ўсди.

Кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга қаратилган эътибор ва яратилган шарт-шароитлар натижасида уларнинг сони 2017 йилдаги 17 минг 261 тадан 2020 йилда 35 мингтага, яъни икки баробар кўпайди.