Ҳавонинг кескин совиши туфайли коронавирус янада авж олиши мумкинми?
- 08.04.2020 17:23
- 678
- Долзарб
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда "Ҳаво кескин совиб кетди. Мана шу вазиятда касалликнинг авж олиш эҳтимоли қанақа?" деган саволга жавоб берилди.
"Ҳақиқатан, ҳаво совуқ бўлса, айниқса, -2 дан +10 градусгача бўлган ҳаво ҳароратида вирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олади, уларни ташқи муҳитда бўлиш вақти узаяди. Лекин агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мулоқот бўлсаям масофани сақлайдиган бўлсак, республикамиздаги эпидемик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин", дейди Отабеков.
Шунинг учун ҳозирги мураккаб пайтда уйда қолайлик. Ўзимизни ва ўзгаларни бу балодан асрайлик!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа