Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ўзи ва вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 18:00 ларда, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Термиз-Тошкент” М-39 автомобиль йўлининг 967-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.Э. “Матиз” русумли транспорт воситасини Тошкент йўналашига қараб бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб ағдарилиши туфайли ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи Б.Э. ва йўловчи - вояга етмаган, 2007 йилда туғилган З.Э. воқеа жойида вафот этишган.
Автомашина салонида бўлган йўловчилар: 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. лар тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.