Ҳайит байрамини янги либосда кутиб олишнинг ҳам савоби бор
Улуғ айёмлардан бири Рамазон ҳайитига ҳам саноқли кунлар қолди. Муборак Ислом динига эътиқод қилувчи Мусулмонлар бу шодиёнани Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) даврларидан буён орзиқиб кутади.
Бу айём аввалида (Шаввал ойининг 1-2-3 кунлари) бир ойлик қутлуғ рўза амаллари бажарилади. Мазкур байрамда ёшу қари, бойу камбағал, барча мусулмонлар бир-бирларига хурсандчилик табрикларини изҳор этишади. Яна бир улуғ айём Қурбон ҳайитидир. Қурбон ҳайити ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг (ҳижрий Зу-л-ҳижжа ойининг 10-13 кунларида) нишонланади. Ислом ақидаларига кўра, Рамазон ҳайити куни фитр садақа бериш, Қурбон ҳайитида эса қурбонлик қилишнинг ажри улуғ бўлади.
Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб уларга тўлиқ амал қилишнинг ажру савоблари бағоят юқоридир.
Ҳайит байрамларида ҳар бир мусулмон ҳалолликка, покликка эътибор қилган ҳолда янги либосларда қатнашиши яхши амаллардан саналади.
Саиджамол Миржафаров,
шарқшунос, арабшунос олим.