Ҳаёт ҳақиқати: машаққатли меҳнат қилмаган одам, яйраб роҳатланишнинг таъмини ҳис қилмайди
* Ойликни кутиб ишлашдан кўра, ҳар куни ҳалол йўл билан топганингизни билиб ишлаган яхши самара беради.
* Вақт ўтсин, деб бирор нарсани кутманг. Вақт ўтмайди, Сиз ўтиб борасиз.
*Ҳамма режаларни ўз вақтида бажаришга улгуриб боринг, акс ҳолда булар Сизни орқада қолиб кетишингизга сабабчи бўлади.
* Абадий ҳаётнинг жаннат деган неъматлари турганда, бу фоний дунёда қолиб кетадиган мулкка, сохта обрўга ва орзу ҳавасларига талашмайлик. Жамиятга, миллатга, инсонларга, инсониятга яхшилик қилиб, жаннатдан жой олишга талашайлик.
* Борлигингизга, сизга берилган имкониятларга ҳамиша шукур қилинг. Сиз тенгиларнинг қанчаси бугун ёнингизда йўқ.
Мамаюнус Пардаев,
иқтисод фанлари доктори, профессор.