Ҳозир: Самарқандда 2019-2020 йилларда вилоятда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилмоқда
- 06.02.2019 11:05
- 283
- Иқтисодиёт
Айни пайтда Жомбой тумани ҳудудидаги «JV MAN AUTO UZBEKISTAN» қўшма корхонасида 2019-2020 йилларда Самарқанд вилоятининг Жомбой, Тойлоқ, Пайариқ, Булунғур ва Оқдарё туманларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этмоқда.
Шунингдек, тақдимотда хорижлик ва маҳаллий тадбиркорлар, лойиҳалар ташаббускорлари, вилоят ва туманлар ҳокимлик вакиллари, тижорат банклари ходимлари қатнашмоқда ва ҳар бир лойиҳа истиқболи, натижалари, яратиладиган иш ўринлари каби жиҳатлар муҳокама қилинмоқда.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.