Ҳозирча Самарқанддаги «заправка»ларда газ берилмаяпти
- 27.01.2022 11:27
- 404
- Долзарб
Энергетика вазирлиги томонидан 27 январь соат 9:00 дан бошлаб халқаро трассалар бўйидаги ва Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ташқари бошқа ҳудудлардаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аммо бизга вилоятимизнинг турли ҳудудларидан (халқаро автомагистраллар ўтган туманлардан ҳам) ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, ҳалигача бирорта шохобчада газ бериш бошланмаган.
Бу ҳақда вилоятимиздаги мутасадди ташкилотларга мурожаат қилганимизда, ҳозирда аҳолига табиий газ етказиб бериш босқичма-босқич амалга оширилаётгани ва шу сабабли газ қуйиш шохобчалари ишлашига рухсат беришнинг имконияти бўлмаётганини маълум қилишди.
Мутасаддиларнинг айтишича, айни пайтда газ босими юқори бўлган ҳудудларда жойлашган “метан заправкалар”нинг ҳолати ўрганиб чиқиляпти.
Дилмурод Тўхтаев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!