Ҳозирги даврда гриппга қарши эмлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ
- 02.09.2020 22:30
- 147
- Саломатлик
Covid-19 грипп мавсумида хавфлироқ бўлади. Шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонларга ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.
Гриппга қарши эмлаш даражасининг кўпайиши аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин. Шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган кучланишни камайтиради.
Гриппга қарши вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан, касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради - The Conversation.
Теглар:
Грипп